ФВВга портлаш хавфи юқори моддаларни сақлашни назорат қилиш вазифаси юкланди
Вазирликда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бўлинмалари ташкил этилади.
“Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, ушбу соҳада белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юкланди.
Вазирликда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бўлинмалари ташкил этилади.
2024 йил 1 январдан:
- республикага олиб кирилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар ва уларни олиб кирувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали вазирликка реал вақт режимида тақдим этиб борилади;
- кимёвий моддалар фақат фавқулодда вазиятларнинг (ёнғинларнинг) олдини олиш ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақланишига рухсат берилади.
Республикага кимёвий моддаларни олиб кирувчи субъектлар томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар ва уларни сақлаш жойлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш имкониятига эга бўлган ахборот платформаси яратилади.
2024 йил 1 январдан Ўзбекистонга кимёвий моддаларни олиб кириш, ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини доимий назорат қилишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
Божхона қўмитаси кимёвий моддаларни божхона расмийлаштирувидан ўтказади ҳамда 1 кун муддатда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кимёвий моддалар тури, миқдори ва уларни олиб кирувчи субъект тўғрисидаги маълумотларни Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий марказига тақдим этади;
кимёвий моддаларни олиб кирувчи субъектлар ушбу моддалар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган куннинг ўзида ахборот платформаси орқали кимёвий моддаларнинг сақланадиган жойи (омбор) ҳақидаги маълумотларни Миллий марказга тақдим этади.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:33 / 14.10.2024
Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
13:10 / 09.10.2024
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш ҳолатлари белгиланди
10:55 / 22.09.2024