Ўзбекистон | 10:55 / 09.11.2023
4891
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни ривожлантириш масаласини кўриб чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат аввалида Туркманистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда олий даражадаги келишувлар ижроси батафсил кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва чуқурлашган стратегик шериклик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.

Савдо, саноат, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгаймоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқалар фаол. Жорий йил октябрь ойида Туркманистон ва Ўзбекистон маданият кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Икки мамлакат президентлари минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди.

Мавзуга оид