Ўзбекистон | 08:33 / 15.11.2023
5162
2 дақиқада ўқилади

ДХХ муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаштириш тартибини ишлаб чиқди

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектига учта тоифадан бири берилиши мумкин – “юқори”, “ўрта” ва “паст”.

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг “Ўзбекистон муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаштириш ва ягона реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларини белгилаш ва тоифалаштириш, ушбу объектларда МАИ субъектлари томонидан киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли талабларни бажариш, шунингдек МАИ объектларининг ягона реестрга киритиш масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ.

Буйруқ лойиҳасига мувофиқ, МАИ объектларининг реестрига киритиш учун МАИ объектлари сифатида белгилаш ва тоифалаштиришнинг вақтинчалик тартиби белгиланади.

МАИ объектларини тоифалаштириш уларда юз бериши мумкин бўлган турли киберхавфсизлик ҳодисалари натижасида жамоат ва давлат хавфсизлигининг ҳаётий вазифалари, мудофаа қобилияти, иқтисодий барқарорлик ишдан чиқишига, экология ва атроф муҳит хавфсизлиги, қонун устуворлиги бузилишига ёки аҳоли ҳаётий фаолиятининг хавфсизлиги пасайишига, шунингдек инсон ҳаёти ва соғлигига зарар етишига олиб келувчи кибертаҳдидлардан ҳимояланганлик даражасини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Ахборотлаштириш тизимлари эгаси ахборотлаштириш тизимини МАИ объекти эканлиги ҳақида қарор қабул қилади.

МАИ объектига учта тоифадан бири берилиши мумкин – “юқори”, “ўрта” ва “паст”.

МАИ объектларини белгилаш ва тоифалаш ушбу объектларда МАИ субъектлари томонидан киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли талабларни бажариш, шунингдек МАИ объектларининг вақтинчалик реестрига киритиш учун шароит яратади.

Мавзуга оид