Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон Европага «яшил» энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда
Мамлакатлар «яшил» энергия экспорти бўйича техник шартлар ва қўшма корхона ташкил этиш юзасидан келишиб олди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон Европага «яшил» энергия экспорт қилишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар берди.
Нашрнинг Қозоғистон Энергетика вазирлигига таяниб маълум қилишича, мамлакатлар «яшил» энергия экспорти бўйича техник шартлар ва қўшма корхона ташкил этиш юзасидан келишиб олди.
Тегишли келишувга Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон энергетика ва иқтисодиёт вазирларининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида эришилди. Тадбир давомида Марказий Осиё давлатларидан Озарбойжон ҳудуди орқали Европага электр энергиясини экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди, дейилади вазирлик хабарида.
Учрашув якунлари бўйича вазирликлар раҳбарлари қўшма коммюникени имзолади, унда мамлакатларнинг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги салоҳияти ҳамда муқобил манбалардан олинадиган электр энергиясини Европага экспорт қилиш лойиҳасига қўшилишга тайёр экани қайд этилган.
Мавзуга оид
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
08:30 / 23.09.2024
Ўзбекистон қайта тикланадиган энергияни Каспий орқали Европага етказиб бериш лойиҳасида иштирок этмоқчи
09:40 / 09.09.2024
Ўзбекистон радиоактив изотопли маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиши мумкин
08:40 / 09.09.2024