Изюмдаги вайронгарчилик ва Лвивдаги ҳарбий асирлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 631-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Урушга қарши варақалар тарқатгани учун қўлга олинган россиялик рассом Саша Скочиленко бўйича етти йилга қамалди.
- Володимир Зеленский Украина Қора денгизда ташаббусни Россиядан тортиб олганини маълум қилди — у ерда украин дронлари ҳаракатланмоқда.
- Украинада президент Зеленский офисининг собиқ вакили Олекси Арестовичга қарши жиноят ҳақида билатуриб, ёлғон хабар бериш моддаси бўйича жиноий иш очилди.
- Канада россиялик миллиардер Олег Бойкога қўлланган санкцияларни бекор қилди. Унинг Finstar инвестиция ҳолдингининг асосий бизнеси — молиявий технологиялардир. Шунингдек, Бойконинг активлари орасида «Рив Гош» парфюмерия тармоғи ҳамда кўнгилочар саноат соҳасида фаолият юритувчи Ritzio Entertainment компанияси ҳам бор.
- Эстония Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини қисман ёки тўлиқ ёпди. Аввалроқ Финландия ҳукумати 18 ноябрга ўтар кечаси Россия билан чегарадаги тўртта назорат-ўтказиш пункти ёпилишини маълум қилганди. Норвегия ҳам чегарадаги ягона пункт ёпилиши мумкинлигини истисно этмаган.
Изюмдаги вайронгарчилик
Лвив областидаги колонияда россиялик ҳарбий асирлар
Икки томондаги ҳарбий асирларнинг аниқ миқдори маълум эмас, аммо гап минглаб кишилар ҳақида боради. Улар сақланадиган шароитлар тўғрисидаги маълумотлар — бир-бирига тескари. Россия ҳукуматидан фарқли ўлароқ, расмий Киев мустақил журналистларга асирлар сақланадиган бир қанча лагерларга киришга рухсат берган ва уларнинг барчаси қулай шароитларда яшашини маълум қилган. Шу билан бирга, 2022 йил ноябрда Украинада инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ мониторинг миссияси раҳбари Матилда Богнер тақдим этган ҳисоботда россиялик асирларнинг сақланиши масаласига ҳам тўхтаб ўтилган. Сўралганларнинг айримлари калтаклангани, қийноққа солингани ва «таҳқирловчи шароитлар»да ушлаб турилганини айтишган. Шунингдек, Богнер «ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокини тўхтатган шахслар қатл қилингани» билан боғлиқ маълумотлар мавжудлигини айтган. Украинадагилар бу ҳолатлар текширилишини ваъда қилган.
«Медуза» аввалроқ украиналик ҳарбийлар (жумладан, эгаллаб олинган ҳудудлардаги тинч аҳоли вакиллари) сақланадиган махфий қамоқхоналар, шунингдек, уларга таҳқиромуз муносабат кўрсатилиши ҳақида ҳикоя қилганди. Шунингдек, алмашув доирасида асирликдан қайтган украин ҳарбийлари ҳам калтаклаш ва қийноққа солиш ҳолатлари ҳақида айтиб беришган.
Фронт бўйидаги Покровскдан эвакуация
Селидово ўққа тутилиши оқибатлари
Лиман остонасидаги россиялик артиллериячилар
Саша Скочиленко ҳукм ўқилиши олдидан
Петербургдаги Василеостровский район суд рассом Саша Скочиленкони Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатишда айбдор деб топди ва етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Скочиленко 2022 йил апрелида, дўкондаги маҳсулотларга нарх белгилари ўрнига урушга қарши варақалар ёпиштириб чиққани учун қўлга олинганди. Рассом бир ярим йил муддатни тергов изоляторида ўтказди, унга бир қанча касалликлар ташхиси қўйилган. Скочиленконинг ўзи ва адвокатлари колониядаги қамоқ жазоси малакали тиббий ёрдам ололмаслиги туфайли рассомнинг ҳаётига хавф туғдиради.
Мавзуга оид
17:32
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?
16:11
Фронтдаги вазият: РФ қуролли кучлари кутилмаганда Украинанинг яна бир «қалъаси» штурмини бошлади
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024