21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши таҳлил қилинди
7 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар арзонлашган, 9 хил маҳсулот баҳоси ўзгармаган, 5 турдаги маҳсулот нархлари эса қимматлашган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 7 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатди. Масалан, қизил сабзи нархи 42,1 фоиз, лимоннинг нархи 39 фоиз, оқ карамнинг нархи 16,7 фоиз, сутнинг нархи 14,9 фоиз, банан нархи 12,3 фоиз, кунгабоқар ёғи нархи 9,7 фоиз, картошка нархи 6,4 фоизга пасайган.
9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида гуруч, буғдой уни, шакар ҳам бор.
5 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Хусусан, бодринг ва помидор қимматлашган. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.
«Шуни таъкидлаш керакки, худди шундай динамика ўтган йили ҳам кузатилган, бу эса ушбу ҳодисанинг такрорланиши ва унинг бозор тенденцияларига таъсиридан далолат беради», дейилади МҲТИ хабарида.
Таҳлил 12 октябр ва 9 ноябр кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинган.
Мавзуга оид
09:33 / 26.11.2024
Пахта маҳсулотини сотишда манипуляцияга йўл қўйган корхонага чора кўрилди
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024