Шаҳар бедарвоза эмас: Тошкентда «кўча боллари»га қарши рейдлар ўтказилмоқда
Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида жиноят оламининг ўнлаб вакилларига нисбатан рейдлар ўтказилган. Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, унда ўзини «кўча боллари» сифатида намоён қилишга уринган йигитлар қўлга олинган.
26 ноябр куни Тошкентдаги «Ҳумо» аренада қозоғистонлик репер Jah Khalib'нинг концертида тартибсизликлар юз берди. Баъзи хабарларга кўра, тартибсизликларда Миллий гвардия ходимларига фаол қаршилик кўрсатилган.
Шундан сўнг, 27 ноябр куни «кўча боллари»га нисбатан рейдлар бошланган.
Kun.uz манбаларига кўра, қўлга олинганлар Ички ишлар вазирлигининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида қолмоқда. Уларнинг ҳаракатларига тергов якунларига кўра баҳо берилади.
Бундан олдинроқ Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи Атамурад Аҳмедов ишдан олиниб, унинг ўрнига Мирзаакбар Мадумаров тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
12:28 / 11.11.2024