Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Австрия Иқтисодий палатаси ваколатхонаси очилади
Вена шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва бизнес-форум бўлиб ўтди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Венада бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишида иштирок этди.
«Дунё» хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Австриянинг иқтисодий ҳамда икки томонлама муносабатларининг жорий ҳолати ҳақида маълумот алмашди ҳамда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини белгилаб олди. Молия, туризм, тоғ-кон саноати, «яшил» технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбалари, инфратузилма ва транспортни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалигида ноу-ҳау соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Делегациялар ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини 2024 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Йиғилиш якунида тегишли баённома имзоланди.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида Австрия томони кўмагида ушбу мамлакат компанияларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди.
Австрия Иқтисодий палатаси вице-президенти Филипп Гади бизнес-форумдаги нутқида мамлакат компанияларини Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилишга чақирди. Қайд этилганидек, Австрия компаниялари билан қурилиш, тоғ-кон саноати, кимё, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида муваффақиятли ҳамкорлик ўрнатилган.
Австрия компанияларининг Ўзбекистондаги иштирокини ошириш мақсадида яқин вақт ичида Тошкент шаҳрида Австрия Иқтисодий палатаси ваколатхонаси очилиши маълум қилинди, у бир вақтнинг ўзида Австрия элчихонасининг иқтисодий бўлими вазифасини ҳам бажаради.
Мавзуга оид
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025
Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди
01:33 / 05.04.2025