Ўзбекистон Ғазо секторида оташкесимга чақирувчи БМТ резолюциясини яна ёқлаб овоз берди
БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда сессияда Ғазо секторида гуманитар сабабларга кўра зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 13 декабр куни фавқулодда сессия ўтказиб, Исроил-Фаластин ўртасидаги можаро ва Ғазо секторида давом этаётган инқироз масалаларини кўриб чиқди.
Аъзо давлатлар «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш», гаровга олинганларнинг барчасини зудлик билан ва сўзсиз озод этиш ва «гуманитар ёрдамга киришини таъминлаш»ни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.
«Фуқароларни ҳимоя қилиш, ҳуқуқий ва гуманитар мажбуриятларни бажариш» резолюцияси кўпчилик овоз билан қабул қилинди: 153 мамлакат уни ёқлади, 10 мамлакат қарши бўлди, 23 мамлакат бетараф қолди.
Ёқлаб овоз берган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Қарши овоз берганлар: АҚШ, Исроил, Австрия, Чехия, Гватемала, Либерия, Микронезия, Науру, Папуа-Янги Гвинея ва Парагвай.
Бетараф қолганлар орасида Буюк Британия, Германия, Венгрия, Италия, Аргентина, Малави, Нидерландия, Украина, Жанубий Судан ва Уругвай ҳам бор.
Резолюцияда, шунингдек, Бош Ассамблеянинг барча томонлар халқаро ҳуқуқ, жумладан, халқаро гуманитар ҳуқуқ доирасида «айниқса, тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича» ўз мажбуриятларига риоя қилиш талаби яна бир бор тасдиқланди.
Шу билан бирга, зўравонликка ҲАМАС ташкилотининг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлгани ҳақидаги Австрия таклиф қилган тузатиш, 7 октябр куни ҲАМАС томонидан террорчилик ҳаракати амалга оширилгани ҳақидаги АҚШ томонидан таклиф этилган тузатиш етарли овоз тўпламади.
БМТ Бош Ассамблеяси Ғазо секторида «урушни тугатиш»га хизмат қилувчи «ўт очишни тўхтатиш»га чорловчи резолюцияни 28 октябр куни ҳам қабул қилган, уни Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлаган эди.
Мавзуга оид
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
19:17 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади
14:13 / 08.11.2024
Ғазо секторида Исроил ҳужумларида 16 фаластинлик ҳалок бўлди
17:39 / 07.11.2024