Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БМТнинг Космос бошқармаси ўзаро алоқаларни жадаллаштиради
Венада Ўзбекистон ва БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси ўртасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси (UNOOSA) директори Арти Холл-Майн билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида UNOOSA'нинг космик тадқиқотлар соҳасидаги турли дастур ва ташаббуслари ҳамда глобал муаммоларни ҳал қилишда космик технологияларнинг роли хусусида фикр алмашилди.
Томонлар UNOOSA ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбеккосмос» агентлиги ўртасидаги ўзаро алоқаларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, ўрмонларни кесиш билан боғлиқ ҳаракатларни олдини олиш ва ноқонуний қазиб олишга қарши кураш каби соҳаларда ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини муҳокама қилдилар.
Учрашувда, шунингдек, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ масалалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш, атроф-муҳит мониторинги, сув ресурсларини таҳлил қилиш ва чўлланишга қарши курашиш cингари экологик муаммоларни ҳал қилишда космик технологиялардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025