Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун чоралар кучайтирилмоқда
Ҳайвонларга етказилган зарар учун ундирувлар 10 бараварга оширилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаганлиги учун ҳуқуқий таъсир чоралари кучайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликларга етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш учун коэффициент 5 бараварга оширилиб, қуйидаги миқдорларда белгиланмоқда (битта ўсимлик учун):
йўқолиб кетаётган ўсимлик учун – БҲМнинг 10 баравари;
камёб ўсимлик учун – БҲМнинг 4 баравари;
камаяётган ўсимлик учун – БҲМнинг 2,5 баравари.
Шунингдек, ҳайвонларга етказилган зарар учун ундирувлар 10 бараварга оширилмоқда. Мисол учун, эндиликда битта қоплонни йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқароларидан БҲМнинг 3000 баравари миқдорда, чет эл фуқаролари ва юридик шахслардан $400 000 миқдордаги сумма ундирилади.
Мавзуга оид
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
17:08 / 21.09.2024
Олимлар кўзгу ёрдамида дарахтларнинг ўсишини тезлаштиришга муваффақ бўлди
13:08 / 05.09.2024