Ўзбекистон | 11:33 / 20.12.2023
3980
1 дақиқада ўқилади

Шанҳайнинг электроника ва биотехнология компаниялари Ўзбекистон бозорига кириши мумкин

Ўзбекистон ва Шанҳай тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистон дипломатлари Шанҳай шаҳрида Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши раиси Чжоу Минхао ва минтақа Савдо-саноат федерацияси раиси Чжоу Цзицилар билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

«Дунё» хабарига кўра, музокаралар чоғида Хитой томонига мамлакат иқтисодий салоҳияти, тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Хитой вакиллари бугунги кунда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар кўламининг ошиб бораётганини таъкидлади. Ўз навбатида, бу борада Шанҳай шаҳрида жойлашган етакчи компанияларнинг фаоллигини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Электроника, биотехнологиялар, "яшил" энергетика, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда фаолият олиб борувчи компанияларни инвестицион лойиҳаларга жалб қилиш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувларда 2024 йилда бўлиб ўтадиган кўргазма ва форумлар бўйича маълумот алмашилди. Келгуси йилда режалаштирилган қўшма тадбир ва ташрифлар тафсилоти ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид