Таътилга отланаётган талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди
Автобуслар ЎзМУ бош биноси олдидаги майдондан ҳар куни жўнаб кетади.
23 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети (мўлжал: Беруний метроси) бош биноси қаршисидаги майдонда (кириш дарвозаси, арка олдида) қишки таътилга жўнаб кетувчи талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди.
Автобуслар қатнови қуйидаги йўналишларда ташкил этилмоқда:
- Тошкент — Олот (Бухоро);
- Тошкент — Қарши;
- Тошкент — Термиз.
Автобуслар соат 10.00 да жўнайди. Чипталар Ўзбекистон Миллий университети бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.
Қайд қилинишича, Тошкент-Олот (Бухоро) йўналиши бўйича автобуслар Жиззах, Самарқанд, Навоийга борадиган талабалар учун йўналишда белгиланган нархларда хизмат кўрсатиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятига жўнаб кетувчи талабалар учун алоҳида қўшимча темир йўл вагонлари ташкил этилган. Ушбу йўналишларда имтиёзли темирйўл чипталари Ўзбекистон Миллий университети бош биносида ташкил этилган сайёр касса (мўлжал: Беруний метроси) орқали сотилади.
Мавзуга оид
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
15:35 / 21.10.2024
Вена яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Бунда жамоат транспортининг ўрни қандай?
18:10 / 19.10.2024
Ёлғиз кексаларга ва ногиронларга шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади
22:35 / 16.10.2024