Ўзбекистон | 16:55 / 25.12.2023
3624
4 дақиқада ўқилади
Реклама

APEX INSURANCE "Turon" қайта суғурта қилиш сиғимининг асосчиларидан бирига айланди

2023 йил 23 декабр куни Тошкентда “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этиш бўйича келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

“APEX INSURANCE” АЖ (Ўзбекистон), "Halyk" Суғурта компанияси” АЖ (Қозоғистон), “AzRe Reinsurance” ОАЖ (Озарбайжон) ва “Insurance Company Aldagi Group” (Грузия) “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этдилар. Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) эса ушбу қайта суғурта қилиш сиғимининг маъмури этиб белгиланди. Келишувни имзолаш маросими “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Фото: APEX INSURANCE

Якунига етаётган 2023 йилнинг қайта суғурта қилиш соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бирида хорижий ва маҳаллий суғурта ва қайта суғурта бозорларининг етакчи экспертлари ва топ-менежерлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузиянинг назорат қилувчи органлари, профессионал ҳамжамиятлари ва матбуот вакиллари иштирок этдилар.

Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) Бош директори Андрей Комаровский имзолаш маросимида баён қилишича, ҳажми 5 млн. АҚШ долларига тенг ва келгусида 100 млн АҚШ долларгача ошиш салоҳиятига эга бўлган умумий сиғимни ташкил этиш бўйича иштирокчилар ресурсларининг ўзаро бирлашуви дунё бўйлаб жойлашган суғурта объектлари бўйича қайта суғурта ҳимоясини тақдим этишни назарда тутиб, уларни суғурталаш ёки қайта суғурталашга сиғимнинг иштирокчилари ва ҳамкорлари жалб этилади. 

Фото: APEX INSURANCE

“Номуайянлик ягона ўзгармас бўлиб қолаётган бугунги дунёда, ўзаро ҳамкорликнинг кучи алоҳида аҳамият касб этади. Бугун биз нафақат Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Грузия қайта суғурталовчиларининг, балки Марказий Осиё ва Кавказ суғурта ҳамжамиятларининг профессионал иштирокчилари бирлашувининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Ушбу қайта суғурта қилиш сиғими нафақат географик яқинликни, балки барқарор ва ўзаро боғлиқ суғурта соҳасининг умумий ёндошувини ҳам англатади” – деди “APEX INSURANCE” АЖ Кузатув кенгаши аъзоси Умид Халиков. Унинг таъкидлашича, сиғим иштирокчилари ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштирар эканлар, бу ҳаракатнинг маҳаллий бозорларга сезиларли таъсирини ҳам эътибордан қолдирганлари йўқ.  

Фото: APEX INSURANCE

“Turan” – нафақат халқаро ҳамкорлик, балки иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш ва бу борада имкониятлар яратиш орқали маҳаллий бозор ривожланишини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ваъда дейиш мумкин.

“Turan” сиғими миллий ва минтақавий миқёсда таваккалчиликлар бошқарувини сезиларли даражада кучайтиришга қаратилган таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича самарали минтақавий механизм ҳисобланади.

Мазкур қайта суғурта қилиш тузилмаси иштирокчиларга кенг мижозлар базасига кириш, минтақада ўз улушини ошириш имкониятини беради ва нафақат минтақа ичида, балки унинг ташқарисида ҳам замонавий андеррайтинг платформаси яратилишига замин яратади. Ушбу янги механизм Марказий Осиё ва Кавказдаги кенг кўламли лойиҳалар суғурта ҳимояси ишончлилигни ошириш билан бирга, иштирокчи давлатлар ўртасида иқтисодий барқарорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Instagram|Facebook|Telegram

Реклама

Мавзуга оид