Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизматининг хабар беришича, департаментнинг Кўкдала туман бўлими ва вилоят ЙҲҲБ ходимлари ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро С.Ш. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 225 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
12:15 / 10.05.2025