Жаҳон | 23:14 / 04.01.2024
14742
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг хавфсиз авиакомпаниялар маълум қилинди

Рейтингни шакллантириш учун юзлаб авиакомпанияларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари таққосланган ва ўндан ортиқ мезонлар ҳисобга олинган. 

Фото: Getty Images

2023 йил натижаларига кўра, дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания номи Янги Зеландиянинг Air New Zealand авиаташувчисига тегишли бўлди. Бу ҳақда Airline Ratings йиллик рейтингида айтилади. 

Таъкидланишича, Air New Zealand «хавфсизликка катта эътибор қаратгани учун» биринчи ўринни эгаллаган. 2024 йил бошидаги энг хавфсиз авиаташувчилар ўнталигига қуйидагилар кирган:

- Янги Зеландиянинг Air New Zealand авиаташувчиси;

- Австралиянинг Qantas авиакомпанияси;

- Австралия Virgin Australia авиакомпанияси;

- Etihad Airways (БАА) миллий авиакомпанияси;

- Қатарнинг Qatar Airways авиакомпанияси;

- Emirates (БАА) авиакомпанияси;

- Япониянинг All Nippon Airways авиакомпанияси;

- Финляндиянинг Finnair давлат авиаташувчиси;

- Ҳонконгнинг Cathay Pacific Airways авиакомпанияси;

- Alaska Airlines (АҚШ) авиакомпанияси. 

Шунингдек, SAS (Швеция), Korean Air (Жанубий Корея), Singapore Airlines (Сингапур), EVA Air (Тайван), British Airways (Буюк Британия), Turkish Airlines (Туркия), TAP Air Portugal (Португалия), Lufthansa/Swiss Group (Германия), KLM (Нидерландия), Japan Airlines (Япония), Hawaiian Airlines (АҚШ), American Airlines (АҚШ, Air France (Франция), Air Canada (Канада) ва United Airlines (АҚШ) ҳам хавфсиз авиакомпаниялар рўйхатидан жой олган.

Энг хавфсиз 10 та лоукостер (арзон) авиакомпаниялар рейтинги қуйидагича:

- Jetstar (Австралия);

- easyJet (Буюк Британия);

- Ryanair (Ирландия);

- Wizz Air (Венгрия);

- Norwegian (Норвегия);

- Frontier (АҚШ);

- Vueling (Испания);

- Vietjet (Виетнам);

- Southwest (АҚШ);

- Volaris (Мексика). 

Рейтингни яратиш учун экспертлар юзлаб авиакомпанияларнинг хавфсизлик кўрсаткичларини таққослаб, ўндан ортиқ мезонларни, жумладан, жиддий ҳодисалар, яқинда содир бўлган ҳалокатли авариялар, авиация бошқарув органлари ва саноат органлари томонидан ўтказилган аудитлар, рентабеллик, хавфсизлик ташаббуслари, учувчиларни тайёрлаш ва флот ёшини баҳолаган. 

Бироқ, баҳолашда қушлар билан тўқнашув, турбулентлик туфайли жароҳатлар, об-ҳаво таъсири ва чақмоқ уриши каби ҳодисалар инобатга олинмаган. Чунки авиакомпания бундай ҳодисаларни назорат қила олмайди. 

Мавзуга оид