Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш вазифалари белгиланди
Президент «2024-2026 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, «Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан жамоатчилик фикри ва аҳоли истаклари асосида 2024-2026 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.
Қарор билан 2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ҳамда 2025-2026 йиллар учун мақсадли мўлжаллар:
- 2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш доирасида молиялаштириладиган йўналишларнинг асосий параметрлари;
- 2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларида янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда 2025-2026 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
- 2024 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган бюджет тизими бюджетларидан молиялаштириладиган объектлар рўйхати ва бошқалар тасдиқланди.
Шунингдек, қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари дастурнинг асосий параметрлари, мақсадли кўрсаткичлари ва манзилли рўйхатларини белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, ажратилган маблағларни мақсадли ҳамда самарали сарфланишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:31 / 06.11.2024
Германия муҳим инфратузилмалар ҳимоясини кучайтириш ниятида
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024