Сеул полицияси раҳбари 2022 йилги Ҳэллоуин байрамида 158 киши ўлимида айбланди
Унга касбий масъулиятсизликка йўл қўйгани бўйича айблов эълон қилинди.
Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри полицияси бошлиғи Ким Кван Хо 2022 йилда Ҳэллоуин байрамини нишонлаш чоғида 158 кишининг ўлими бўйича очилган жиноят ишида касбий масъулиятсизликда айбланди.
The Guardian нашрининг ёзишича, айбловга кўра, полиция бошлиғи одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрмаган ва қўшимча кучларни навбатчиликка ўтказмаган, гарчи у иштирокчилар кўплиги сабабли хавф-хатарларни олдиндан билган бўлсада.
Yonhap агентлигининг қайд этишича, аввалроқ Ёнгсан-гу округи полиция бўлими раҳбарияти ва маҳаллий амалдорларга қарши айбловлар эълон қилинган, полиция бошлиғининг тақдири эса номаълум бўлиб қолаётган эди.
2022 йил октябр ойида Сеулда Covid-19 чекловларидан кейин биринчи марта Ҳэллоуин байрами нишонланди. Унда минглаб одамлар орасида тиқилинч юз берди: одамлар панжаралар орасидаги тор кўчада сиқилиб қолишди. Оқибатда деярли 160 киши ҳалок бўлди, фожиа қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор эди.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024