«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича, шунингдек, қидирувдаги шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Telegram рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.
Тошкентда товламачиликда гумонланиб икки киши қамоққа олинди. Яна бири қидирувда
Тошкент шаҳар ИИББ жуда кўп миқдорда товламачиликда гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзолари ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.
- 1976 йилда туғилган Хайрулла Юлдашев (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик);
- 1987 йилда туғилган Улуғбек Мирзаҳмедов (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик).
Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган 1981 йилда туғилган Ровшан Бадалбаев (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик) қидирилмоқда. Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:36 / 13.06.2024
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
15:48 / 07.03.2024
Қашқадарёда уч блогер ҳибсга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
14:37 / 03.02.2024
Тошкентда фоизга пул бериб, қарздорларнинг уй-жойларини тортиб олиш билан шуғулланган шахс ушланди
11:58 / 20.01.2024