Наманганда боғча ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги боғча директорига чора кўрилганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп туманидаги янги боғчада ходимлар оғир ишларни қилишга мажбурлангани айтилган хабарлар ва уларга илова қилинган фотосуратлар тарқалди.
Фотосуратларда боғча ходимлари бўлган аёлларнинг оғир тошларни, чиқиндиларни ташиётгани, атрофни супуриб, ер чопаётгани тасвирланган.
Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра ҳодиса Поп туманидаги 56-сонли давлат боғчасида содир бўлган.
Боғча директори муассаса очилиш маросимига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкилот ходимларини ободонлаштириш, безак ишлари бажарилишига жалб этган.
Қайд этилишича, ўрганиш натижалари якунида боғча директорига нисбатан ходимларни Меҳнат кодексининг 115-моддасига зид равишда меҳнат шартномасида кўрсатилмаган, ўз хизмат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилингани сабабли МЖтКнинг 49-моддаси, 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланган.
Маълумот учун, МЖтКнинг 46-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима жазоси белгиланган.
Мавзуга оид
16:42 / 27.08.2024
Ҳокимнинг ўғли қамоқдан озод қилинди, оддий фуқаро эса йўқ – битта судда икки хил қараш
16:59 / 12.08.2024
Наманганда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди
20:43 / 28.06.2024
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди
15:26 / 22.06.2024