Ўзбекистон | 09:42 / 02.02.2024
3393
1 дақиқада ўқилади

2023 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида қанча хорижлик келгани очиқланди

Энг кўп одам қўшни давлатлардан келган.

Статистика агентлиги матбуот хизмати 2023 йилда тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликлар сонини очиқлади.

2023 йилда Ўзбекистонга 70,4 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида келган.

Кўрсаткич қуйидагича бўлган:

  • Туркманистон — 46,5 минг нафар;
  • Тожикистон – 14,8 минг нафар;
  • Афғонистон – 1,9 минг нафар;
  • Туркия – минг нафар;
  • Хитой – минг нафар;
  • бошқа давлатлардан – 5,2 минг нафар.

Аввалроқ, 2023 йилда Ўзбекистонга 6,6 млн нафар чет эл фуқаролари келгани, уларнинг асосий қисми (5,6 млн нафар) қариндошларни йўқлаш мақсадида ташриф буюргани айтилганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид