Ўзбекистон | 18:33 / 02.02.2024
3390
2 дақиқада ўқилади

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди

Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. 

Фото: Getty Images

«Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. 

Фармон билан Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center – «ENTERPRISE UZBEKISTAN») ташкил этилди. 

2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади. 

Шунингдек, Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади: 

- рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш;

- божхона ва солиққа тортиш;

- меҳнат муносабатлари;

- молия ва банк фаолияти;

- шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;

- давлат хизматларини кўрсатиш;

- интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;

- тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш. 

Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. 

Мавзуга оид