Миллиардер ва Чили собиқ президенти Себастян Пинера вертолёт ҳалокатида вафот этди
Унинг ислоҳотлари иқтисодий ўсишни оширишга ёрдам берган ва 19 миллионлик мамлакатни гуллаб-яшнашига сабаб бўлган эди.
Чили собиқ президенти Себастян Пинера мамлакат жанубидаги Лос-Риос ҳудудидаги Ранко кўлига вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди.
Вертолёт бортида тўрт киши бўлган: Пинеранинг ўзи ва унинг қариндошлари. Ҳалокатдан сўнг йўловчилар қирғоққа чиқишга муваффақ бўлишган, бироқ вертолётни бошқараётган собиқ президент хавфсизлик камарини еча олмай, чўкиб кетган. Қутқарувчилар унинг жасадини тахминан 40 метр чуқурликдан топди.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Қайд қилинишича, вертолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган. Айтишларича, бу вақтда ёмғир ёғаётган бўлган.
Чили президенти Габриэл Борич мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
74 ёшли Себастян Пинера бизнесмен ва инвестор бўлиб, икки муддат Чили президенти лавозимида ишлаган: 2010 йилдан 2014 йилгача ва 2018 йилдан 2022 йилгача.
Консерватив Пинера бизнесни қўллаб-қувватловчи сиёсатчи эди. Унинг ислоҳоти иқтисодий ўсишни оширишга ёрдам берди ва 19 миллионлик мамлакатни Лотин Америкасидаги «жозибали воҳа»га айлантирди.
Пинера ўзининг биринчи бойлигини 1980-йилларнинг бошида диктатура даврида Чилида кредит карталарини жорий этиш орқали қўлга киритди. Кейинчалик у бу маблағларни кўчмас мулк, банк, энергетика ва тоғ-кон саноати каби кўплаб компанияларга сармоя киритиш учун ишлатган. У телекомпанияга, шунингдек, авиакомпания ва профессионал футбол клубининг йирик акцияларига эга эди. Кейин у ўз бойлигини аввал сенатор, кейин эса президент сифатида сиёсатга кириш учун сарфлади.
Пинерадан 1973 йилда турмуш қурган рафиқаси Сесилия Морел ва тўрт фарзанди қолди.
Мавзуга оид
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
22:43 / 21.10.2024
Суданда саҳнида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди
20:50 / 23.08.2024
Таиланд жунглиларида юз берган авиаҳалокат оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
21:06 / 15.08.2024