Жаҳон | 18:42 / 19.02.2024
5607
1 дақиқада ўқилади

Қамчибек Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти этиб сайланди

Бугун, 19 феврал куни Қирғизистон футбол иттифоқининг навбатдан ташқари конгресси ўтказилиб, мамлакат футболининг янги раҳбари сайланди.

Фото: ҚФИ

Бишкекда ўтган конгрессда Қирғизистон миллий жамоасининг Осиё кубогидаги муваффақиятсизлиги ортидан ҚФИ президенти Медербек Сидиковнинг истеъфога чиқарилгани расман маълум қилинди. 

Янги раҳбар этиб мамлакат футбол иттифоқи президентлигига ягона номзод сифатида рўйхатдан ўтган Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев сайланди. 

Қирғизистон футбол иттифоқи биринчи вице-президенти этиб Нурдин Букуев сайланди. Ушбу собиқ ҳакам футзал бўйича жаҳон чемпионатлари рекордчиси саналади. 

Аввалроқ, Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат футбол иттифоқи раҳбарлигига Ташиев номзодини таклиф этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Осиё кубоги-2023 баҳсларида фақат Уммон билан дуранг (1:1) қайд этган ҳолда турнирни гуруҳ босқичида якунлади. Ўзбекистон ва Тожикистон ушбу турнирда чоракфиналга йўлланма олганидан бир кун ўтиб, ҚФИнинг амалдаги раҳбари Медербек Сидиков истеъфога чиққани хабар қилинганди.

Мавзуга оид