Иқтисодиёт | 12:08 / 20.02.2024
5667
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 4 давлат билан иқтисодиёт тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқчи

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Кампала шаҳрида Ангола, Қатар, БАА ва Ҳиндистон делегациялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Фото: «Дунё» АА

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қўшилмаслик ҳаракатининг Кампала шаҳрида (Уганда) бўлиб ўтган 19-саммити доирасида Ангола ташқи ишлар вазири Тете Антонио, Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий, Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар давлат вазири Халифа Ал-Марар ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Санжай Верма билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Уганда пойтахтида Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этди.

Мавзуга оид