Ўзбекистон | 12:24 / 20.02.2024
2573
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тунис минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни кўриб чиқди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Уганда пойтахтида Баҳрайн, Тунис, Саудия Арабистони, Уммон ва Қувайт делегациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Фото: «Дунё» АА

Уганданинг пойтахти Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммити доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги делегация Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заёний, Тунис ташқи ишлар вазири Набил Аммор, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Валид бин Абдулкарим ал-Ҳарижий, Уммон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халифа бин Али Ал-Ҳарсий ва Қувайт амирининг махсус вакили Тариқ Ал-Банаи билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Турли даража ва шаклларда бўлажак қўшма тадбирлар ва ташрифлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, иқтисодий дипломатияни жадал илгари суриш, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги делегация Уганда пойтахтида Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этди.

Мавзуга оид