Ўзбекистон | 14:44 / 23.02.2024
2643
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Испания мис саноатини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишни бошлайди

Мадрид шаҳрида тоғ-кон ва мис саноатини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Мадрид шаҳрида халқаро консултант Франсиско Игуалада билан учрашув ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, учрашув давомида Франсиско Игуалада Ўзбекистон мис саноати катта салоҳиятга эга эканлиги, шунингдек, ураннинг катта захиралари туфайли мамлакат хорижий инвесторларда катта қизиқиш уйғотаётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Суҳбат якунида Ўзбекистонда тоғ-кон ва мис саноатини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид