Тошкентда мактабга қалбаки қурол билан келган ўқувчининг онаси жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 142-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактабга қалбаки қурол билан келгани акс этган фотосурати ва хабар тарқалди.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли умумтаълим мактаби 8-“Б” синф ўқувчиси И.А. ўйинчоқ тўппончани белига қистириб, синф доскаси олдида турган ҳолатидаги фотосуратини Instagram саҳифасига жойлаган.
Кейинчалик бу фотосурат бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқалиб, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти томонидан “Оққўрғон” МФЙ инспектори, ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Ўқувчининг ўйинчоқ тўппончаси маҳалла инспектори томонидан олиб қўйилган.
Мавзуга оид
07:20 / 18.09.2024
Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:14 / 29.08.2024
Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди
11:28 / 19.08.2024
Amnesty International можаролар ҳудудига қурол етказиб берилишини қоралади
14:47 / 26.06.2024