Жаҳон | 15:51 / 08.03.2024
5979
2 дақиқада ўқилади

ЕИ суди Россия ўғитлари бўйича божларни ўзгаришсиз қолдирди

Европа Иттифоқи Люксембургдаги суди «Еврохим» концерни компанияларининг Россиядан карбамид-аммиак аралашмаларига ЕИ антидемпинг божларини бекор қилиш бўйича апелляциясини рад этди.

Фото: AP

7 март, пайшанба куни Европа Иттифоқи Люксембургдаги суди «Еврохим» концерни «Невинномысский Азот» ва «Новомосковский Азот» компанияларининг Европа Иттифоқи томонидан илгари киритилган карбамид-аммиакли ўғитларга антидемпинг божларини сақлаб қолиш ҳақидаги суд қарори устидан апелляциясини рад этди

«Невинномысский Азот» ва «Новомосковский Азот» Россия компаниялари юқори инстанция судидан Европа умумий юрисдикция судининг 2022 йил 14 сентябрдаги қарорини бекор қилишни сўради, унда у Европа Иттифоқи антидемпинг божини бекор қилиш тўғрисидаги даъвоини рад этган. Европа комиссияси 2019 йилда Россия, АҚШ, Тринидад ва Тобагодан карбамид-аммиак аралашмалари импорти учун доимий антидемпинг божини жорий қилди. 

Россиядан аммиакли селитрага қарши антидемпинг божи бўйича «Еврохим» гуруҳи компаниялари томонидан киритилган бошқа даъво аризаси бўйича 2023 йил 5 июлда Европа умумий юрисдикция суди уни муддатидан олдин бекор этишга қарор қилди ва шу билан Европа комиссиясининг 2020 йил декабр ойида божни жорий этиш тўғрисидаги қарорини тўхтатди.

Умуман олганда, Европа Иттифоқининг учинчи давлатлардан ўғит импортидаги Россия улуши 2021 йил учинчи чорагидаги 27 фоиздан бир йил ўтиб 17 фоизга қисқарди, аммо Европа комиссияси маълумотларига кўра, 2023 йил учинчи чорагида 27 фоизга қайтди. 

Мавзуга оид