Бухорода фарзандини бешикка боғлаб, қийнаб келган аёлга қўшимча айб эълон қилинди
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида фарзандини калтаклаб, қийнаб келган аёлга жиноят иши қўзғатилганди. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, унга нисбатан қўшимча айб эълон қилинди.
С.Н. аёл кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб келгани юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми, “а, в” бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилганди.
Дастлабки тергов давомида фуқаро С.Н.нинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноят аломатлари аниқлангани сабабли 2024 йил 1 март куни Шофиркон тумани ИИБ Тергов бошқармаси томонидан аёлга қўшимча айб эълон қилинган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов тамомланиб, иш материаллари қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судига юборилган.
Болалар омбудсмани боланинг манфаатлари суд босқичида таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиришини билдирган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024