Ўзбекистон | 11:29 / 15.03.2024
2310
1 дақиқада ўқилади

Кўчма алоқа тармоқларини лойиҳалаштиришни лицензиялаш учун бож пасайтирилди

Президент томонидан имзоланган янги қонун билан Ўзбекистоннинг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжатда қайд этилганидек, мамлакатда йўлдош алоқа тармоқларининг ривожланиши учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги, бундай фаолият тури билан шуғулланиш учун давлат божи миқдорининг юқорилиги ушбу алоқа воситасидан маҳаллий тармоқларда фойдаланишга, шунингдек тоғли ва олис ҳудудларда интернет ҳамда алоқа қамровини янада кенгайтиришга тўсқинлик қилмоқда.

Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари фаолият тури билан тўлдирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишни шундай фаолият турлари жумласига киритиш мумкин.

Кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш фаолиятини амалга оширишни лицензиялаш учун тўланадиган давлат божининг миқдори БҲМнинг 400 бараваридан БҲМнинг 200 бараваригача пасайтирилди.

Мавзуга оид