Ўзбекистон | 08:47 / 19.03.2024
14512
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида «Қабристонларни сақлаш» бўлими бошлиғи қўлга олинди

Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2000 доллар талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид