Ўзбекистон | 14:45 / 22.03.2024
2701
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Ўзбекистоннинг чекка қишлоқларида режалаштирилган лойиҳаларда иштирок этмоқчи

Кувайтда Ўзбекистоннинг иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Мамлакат элчихонаси томонидан кувайтлик ишбилармон доира вакиллари учун Ўзбекистоннинг сармоявий, экспорт ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Тақдимотлар доирасида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир иштирокчиларига шу йилнинг 2-3 май кунлари III Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Кувайтлик ишбилармонлар Ўзбекистоннинг ўзига хос таъми ва сифати юқори бўлган мева-сабзавот ва қуритилган меваларни импорт қилишга қизиқиш билдирди. 

Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг чекка туманлари ва қишлоқларида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган тиббиёт ва таълим соҳасидаги лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Мавзуга оид