Ўзбекистон | 09:53 / 26.03.2024
11042
1 дақиқада ўқилади

Коррупцияга оид жиноят содир этганлар сони қайси ҳудудларда ошгани маълум бўлди

2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ошган.

Фото: Getty Images

2023 йилда коррупцияга оид жиноят ишлари ўтган йилга нисбатан 11 фоизга камайган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Ўтган йили республика бўйича жами 6 535 нафар шахс (2022 йилда 7 414 нафар) коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан жавобгарликка тортилганлар сони 879  нафарга ёки 12 фоизга камайган.  

Жавобгарликка тортилган 6 535 нафар шахснинг 1 076 (1482) нафари ёки 16,4 фоизи (20 фоизи) озодликдан маҳрум этилган. 

Энг кўп содир этилган коррупцияга оид жиноятлар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш  - 2 067 (2 145), пора бериш - 894 (1 061), фирибгарлик - 769 (937), пора олиш -121 (155) ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш - 125 (117) ҳисобланади.

2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон - 971 (913), Сирдарё - 472 (459), Сурхондарё - 332 (302) вилоятларида ошган.

Мавзуга оид