Ўзбекистон | 13:39 / 04.04.2024
2583
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон лабораторияси Халқаро атом вақти гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди

Ўзбекистон миллий метрология институтининг Вақт ва частота лабораторияси Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюросининг (BIPM) Халқаро атом вақти (TAI) гуруҳига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди.

"Дунё" хабарига кўра, 2024 йил март ҳолатига, BIPM TAI’да 69 та давлатдан 90 та лаборатория аъзо сифатида Мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC)ни шакллантиришда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон миллий метрология институтининг Вақт ва частота лабораторияси BIPM TAI’нинг 90-аъзоси бўлди.

Шунингдек, лаборатория BIPM Вақт ва частота маслаҳат қўмитаси (CCTF) томонидан доимий равишда олиб бориладиган CCTF-K001. UTC асосий солиштиришда иштирок эта бошлади.

Бу Ўзбекистон миллий метрология институтида ҳосил қилинган Вақт ва частота эталони ҳамда Вақт ва частота лабораториясидаги мавжуд намунавий ўлчаш воситалари метрологик кузатувчанлигини Халқаро бирликлар тизими (SI)гача таъминлаш имкониятини беради.

Мавзуга оид