Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Нексия-1 ва Нексия-2 машиналари ўзаро тўқнашган ва ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 4 март куни соат 07:30 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Деҳқонобод тумани Гумбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи 43 ёшли ҳайдовчи Нексия-1 машинасини бошқариб бориб, рўпарадан ҳаракатланиб келаётган, Термиз шаҳарида яшовчи 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Нексия-3 билан тўқнашган.
Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган Нексия-1 ҳайдовчиси вафот этган.
П.С. Одам ўлими билан боғлиқ мазкур ЙТҲ Қашқадарёда содир бўлганига қарамасдан бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳеч қаерда маълумот бермаган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024