Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг божхонаси рекорд даражадаги контрабанда олтинни топди
Қўлга киритилган қимматбаҳо металнинг бозор қиймати 84 миллион долларни ташкил этади.
Ҳонконг божхоначилари иккита ҳаво компрессори ичига яширилган 146 кг вазнли контрабанда олтин қуймаларини топди.
Қўлга киритилган қимматбаҳо металнинг бозор қиймати 84 миллион долларни ташкил этади.
«Бу Ҳонконг божхонаси томонидан аниқланган тарихдаги энг йирик контрабанда», дейилади божхона хабарида.
Божхона ходимларининг сўзларига кўра, юк Японияга йўл олган иккита ҳаво компрессоридан иборат бўлиши керак эди. Текширув давомида ходимлар компрессорлар учун эҳтиёт қисмлар сифатида қолипга солинган ва яширилган контрабандани аниқлади. Улар қурилмалар ичида эди.


Юк 27 март куни қўлга олинган. Текширувдан сўнг, 3 апрел куни божхоначилар олтинни ноқонуний олиб ўтишга алоқадорликда гумон қилинган 31 ёшли эркакни қўлга олди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳибсга олинган шахс гаров эвазига қўйиб юборилди.
Импорт ва экспорт қоидаларига кўра, ноқонуний юк ташишда айбдор деб топилган ҳар бир киши максимал 2 миллион доллар жаримага тортилади ва етти йилгача қамоқ жазосига тортилади, дея эслатди матбуот хизмати.
Мавзуга оид
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025