Жаҳон | 21:14 / 11.04.2024
11955
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россия ёғочининг иккинчи йирик харидорига айланди

Хитой Россия ёғочининг асосий харидори бўлиб турибди. 

Фото: Unsplash

Ўзбекистон 2023 йилда Россия ёғочи учун 586 миллион доллар тўлади ва Хитойдан кейинги иккинчи йирик харидорга айланди. Бу ҳақда Lenta хабар берди. 

Қайд қилинишича, санкцияларга қарамай, Россия ёғоч материаллар экспортини оширган. Жумладан, ёғоч экспорти йилига 2,5 фоизга, 2021 йилга нисбатан эса 8,7 фоизга ошган. Европа Иттифоқининг Россиядан ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари импортига эмбаргоси фонида ўсиш секинлашган, чунки Европа Россия ёғоч ишлаб чиқарувчилари учун асосий экспорт бозори эди. 

Шу билан бирга, 2023 йилда қимматбаҳо дарахт турларини кесиш ҳажми 1,5 миллион куб метр даражасида сақланиб қолган - асосан Приморск (341 минг куб метр) ва Хабаровск (93 минг куб метр) ҳудудларида ва Адигея Республикасида (29 минг куб метр). 

2023 йил охирида россиялик экспортчилар «дўстона мамлакатларга» ёғоч сотишни кўпайтирган. Уларнинг хомашё етказиб беришдан олган даромади 2021 йилга нисбатан 4 миллиард доллар даражасига етган. Comtrade таҳлилчилари маълумотларига кўра, Хитой Россия ёғочининг асосий харидорига айланган. Ўтган йили Осиё давлати Россиядан умумий қиймати 2,4 миллиард долларлик маҳсулот харид қилган. Ўзбекистон ёғоч учун 586 миллион доллар тўлаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид