Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди
Жиноий гуруҳ ундан катта миқдорда пул талаб қилган. Кейинчалик улар қўлга олинган.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди. Жиноятчилар унга қурол ўқталиб, деярли миллион рубл талаб қилишган. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Қайд қилинишича, жабрланувчи полицияга мурожаат қилиб, «Норд» савдо марказининг автотураргоҳида тўрт киши унга яқинлашиб, таксига хос стикерлар ёпиштирилган машинага судраб олиб бориб, ўғирлаб кетишганини айтган.
Улар қурол ўқталиб, ундан 800 минг рубл талаб қилишган. Йигит қўрқиб кетган ва уяли телефонини, 20 минг рубл нақд пулни берган, шунингдек, 40 минг рублни жиноятчилар картасига ўтказган.
Шундан сўнг жиноий гуруҳ жабрланувчини Ленинград вилояти, Новоселйе қишлоғи яқинида ташлаб кетишган.
Полиция Россия Жиноят кодексининг 162-моддаси («Босқинчилик») билан жиноий иш қўзғатган. Икки гумондор аллақачон қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган. Улар 21 ёшли йигитлар бўлиб, бириси Қирғизистондан келгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024