«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши октябр ойида бошланиши мумкин
Лойиҳанинг қиймати, дастлабки маълумотларга кўра, 4,7 миллиард долларни ташкил этади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши шу йилнинг октябр ойида бошланишини айтди.
Жапаров сўзларига кўра, ҳозир Қирғизистон логистика бўйича боши берк кўчага айланган, Қозоғистон ва Россия темирйўллари орқали дунёга чиқиши керак.
«Ушбу темир йўл қурилса, дунёга чиқа оламиз. Бу бизнинг ўз йўлимиз бўлади», деди Садир Жапаров.
Қайд қилинишича, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлининг Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган қисми 311 километрни ташкил қилади. У Торугарт – Қўш-Добо – Қозармон – Жалолобод йўналиши бўйлаб қурилади. Лойиҳанинг қиймати, дастлабки маълумотларга кўра, 4,7 миллиард долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
22:10 / 19.11.2024
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди
19:03 / 19.11.2024
Ҳонконгда 2019 йилги норозилик намойишларининг 45 нафар етакчисига ҳукм ўқилди
18:56 / 19.11.2024