Иқтисодиёт | 08:04 / 10.05.2024
4333
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори экани айтилди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-март ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 107,1 трлн сўмни ташкил этган. 

Фото: Getty Images

Статистика агентлиги хабарига кўра, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 68,9 фоизга етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

  • Хитой – 23 фоиз;
  • Россия – 13,8 фоиз;
  • Туркия – 8,5 фоиз;
  • Саудия Арабистони – 7,2 фоиз;
  • БАА – 4,8 фоиз;
  • Германия – 3,8 фоиз.

Мавзуга оид