Ўзбекистон | 11:24 / 17.05.2024
3614
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мактабга ўйинчоқ пичоқ олиб келган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабда қўлида пичоқ бўлган ўқувчи акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни содир бўлган. Мирзо Улуғбек туманидаги 187-мактабнинг 11-«Ж» синф ўқувчиси И.Ж. мактабга ўртоқларига мақтаниш мақсадида пичоқ кўринишидаги ўтмас жисм (ўйинчоқ) олиб келган ва танаффус вақтида атрофидагиларга кўрсатиб мақтанган. У бу жараённи ўзининг телефонига съёмка қилган

Ўқувчилар томонидан мактаб директорига хабар берилган. Ўқувчи ва унинг ота-онаси билан маҳалла инспектори, мактаб раҳбарияти ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида содир этилган хатти-ҳаракати юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. Вояга етмаган ўқувчининг ота-онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима жазоси қўлланган.

Айни вақтда, ўқувчи Ж.И. ўзининг хатти-ҳаракатига нисбатан кўрилган чорадан норозилигини мактаб маъмурияти ва Миллий гвардия ходимига билдирган ҳамда видеолавҳани ижтимоий тармоққа жойлаштирган, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ ахборот хизмати хабарида. 

Мавзуга оид