Тошкент вилоятида Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий маркази ташкил этилди
Ўзбекистон ва Венгрия картошкачиликни ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети — МАТE профессори, картошкачилик бўйича мутахассис Жолт Полгар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Ўзбекистон–Венгрия картошкачилик илмий маркази доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жолт Полгар Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан марказ фаолияти истиқболлари юзасидан мазмунли музокаралар олиб бориш учун 20-22 май кунлари Ўзбекистонга бораётганини маълум қилди.
Томонлар, шунингдек, икки мамлакат мутахассислари ва ишбилармон доираларини жалб қилган ҳолда картошкачилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
16:16 / 08.11.2024
Тахтақорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
23:00 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
13:30 / 23.10.2024
Венгриядан профессор-ўқитувчилар Ўзбекистонда дарс бериш учун юборилади
11:00 / 15.10.2024