2024 йилда 400 миллион долларлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган
Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, бу йил соҳада 400 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган. 2 миллиард долларлик 147 та лойиҳа бошланиб, шундан 28 таси жорий йилда ишга туширилиши белгиланган. 450 турдаги янги маҳсулотни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.
Давлат раҳбари бу имкониятлардан фойдаланиб, маҳаллий маҳсулотлар билан ички бозор талабини қондириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга ўтказиш, нарх ва сифат мутаносиблигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда соҳада рақамлаштиришни бу йил 65 фоизга етказиш, кейинги йил эса тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди. Бу орқали нархни камида 20 фоизга арзонлаштириш мумкинлиги қайд этилди. Соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Tashkent Pharma Park инновацион фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириб, 470 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш чоралари кўриб чиқилди.
Фармацевтика соҳасига инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам ахборот берилди.
Мавзуга оид
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
23:11 / 27.09.2024