Миграция агентлиги Қозоғистондаги ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди
Агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги об-ҳаво шароити сабаб Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.
Сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
Шу муносабат билан агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Мавзуга оид
15:13
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
17:51 / 15.11.2024
Россиянинг Самара областида мигрантлар учун патент нархи 1,5 баравар оширилди
16:52 / 15.11.2024