Беларусда оддий қуролли кучлар ҳақидаги шартномани тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун имзоланди
2022 йил август ойида Чехия Беларусга нисбатан Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатди. 2023 йил март ойида Полша ҳам худди шундай қадам ташлаган.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани (ЕОҚКШ) тўхтатувчи қонунни имзолади. Ҳужжат 29 май, чоршанба куни республика Миллий юридик интернет-порталда эълон қилинди. 5 апрел куни Беларус парламентига ЕОҚКШни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилганди.
2022 йил август ойида Чехия Беларусга нисбатан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш тўхтатилганлиги ҳақида хабар берди. 2023 йил март ойида Полша ҳам худди шундай қадам ташлаган. Натижада, Беларус Ташқи ишлар вазирлиги 1969 йил 23 майдаги Шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясининг 60-моддаси 2-бандига мувофиқ жавоб чораларини кўришга қарор қилди.
2023 йил сентябр ойида Беларус Республикаси Вакиллар палатаси Полша ва Чехияга нисбатан Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартномани тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Ушбу қарор «Беларус Республикасининг миллий манфаатларини таъминлаш» билан асосланган.
Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома
1990 йилда Парижда Варшава шартномаси ташкилоти (ВШТ)нинг олтита давлати, шу жумладан СССР, шунингдек, НАТОнинг 16 та давлати томонидан Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома имзоланган. Ҳужжат Беларус томонидан ратификация қилинган ва 1992 йилда кучга кирган.
ЕОҚКШ жанговар танклар ва зирҳли транспорт воситалари, артиллерия бўлинмалари, ҳужумкор вертолётлар ва жанговар самолётларнинг рухсат этилган сонини, шунингдек, мажбуриятларга риоя этилишини текшириш механизмлари (маълумот алмашиш)ни тартибга солади.
1999 йилда Истанбулда бўлиб ўтган ЕХҲТ саммитида ВШТнинг тарқатиб юборилиши ва НАТО кенгайиши фонида ЕОҚКШ шартномасини мослаштириш тўғрисидаги битим имзоланди. НАТО давлатлари бу ҳужжатни ратификация қилмаган. Шу муносабат билан, 2007 йилда Россия шартномадаги иштирокини тўхтатди ва 2023 йил 7 ноябрда ундан чиқди.
Шундан сўнг, 2023 йил ноябр ойида НАТО Шимолий Атлантика кенгаши шартномада иштирок этувчи иттифоқ давлатларининг унинг амал қилишини тўхтатиш ниятини эълон қилди.
Мавзуга оид
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
11:10 / 09.10.2024
Беларусда мухолифатчиларга қарши янги йирик иш очилди
20:39 / 08.10.2024