Иқтисодиёт | 08:22 / 30.05.2024
10786
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари маълум қилинди
2024 йилнинг январ-апрел ойларида хорижга қиймати 298,5 млн долларга тенг бўлган 514,8 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинди.
Статистика агентлиги хабарига кўра, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43,3 фоизга ёки 155,6 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (26,3 фоиз), Покистон (24,2 фоиз), Қозоғистон (13 фоиз) ва Хитой (9,3 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилнинг январ-апрел ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,5 фоизини ташкил этган.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
09:40 / 09.09.2024