Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона узумлари АҚШга етказиб берилади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров АҚШнинг озиқ-овқат ва логистика бозорларида хизматларни таклиф этувчи Natars NY Food корпорацияси вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг АҚШга экспорти кўламини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
2023 йил декабр ойида Олтиариқ узумларини АҚШ бозорига олиб киришга воситачи бўлган ушбу компания вакиллари, вилоят мева ва сабзавотларига Қўшма штатларда етарли талаб борлиги, шунингдек, қуритилган мевалар, консерваланган маҳсулотлар, мева шарбатлари, ҳолва ва бошқа миллий ширинликларни ҳам америкалик истеъмолчиларга синов тариқасида тақдим этиш устида иш олиб бораётганликларини маълум қилди.
Яқин кунларда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган қатор маҳсулотларнинг синов партияларидан иборат навбатдаги юк АҚШга юборилиши билдирилди. 2024 йилда Фарғона узумлари ҳам катта миқдорда Америкага етказиб берилиши ва бу масалада ҳозирдан барча тайёргарликлар кўрилаётгани айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025