Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада 27 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Улар ноқонуний ишлагани ва Қозоғистон ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганликда гумон қилиниб ушланган. Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ўз иш жойига қайтарилди.
Бундан бир неча кун аввал Олмаота шаҳрида 27 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Улар ҳозирда ўз иш жойига қайтди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, шу йил 6 июн куни Олмаота шаҳрида 27 нафар ўзбекистонлик ноқонуний ишлагани ва Қозоғистон ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганликда гумон қилиниб ушланган. Улар Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан ўтказилган "Нелегал" республика фавқулодда профилактика тадбири давомида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органларига тегишли сўров юборилди. Олмаота полицияси билан алоқа ўрнатилиб, бош консулхона томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ишчи ўз иш жойларига қайтарилди. Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузганлиги учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган.
Мавзуга оид
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
11:34 / 19.03.2025