Орол денгизи қуриган тубига янги турдаги ўсимлик экилмоқда
1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларид Arundo donax ўсимликлари экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади.
Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида қарийб 600 минг гектарлик майдонда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.
Экиш ишлари Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зиновий Новицкий бошчилигида олиб борилмоқда.
Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади. Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.
1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида Arundo donax ўсимликлари экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин.
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
17:08 / 21.09.2024
Олимлар кўзгу ёрдамида дарахтларнинг ўсишини тезлаштиришга муваффақ бўлди
13:08 / 05.09.2024